GM Uzbekistanнинг Россиядаги савдоси қарийб 60%га қисқариб кетди

Жорий йилнинг дастлабки 5 ойида Россияда GM Uzbekistanнинг 8622 та автомобили сотилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу муддатидаги кўрсаткичдан 58,7 %га оздир.

Европа бизнеси ассоциациясининг Автомобилсозлар қўмитаси маълумотларига кўра, май ойида Россияда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 1558 та автомобиль сотилган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг майидагидан (3519 та) 55,7 % га кам.

Россия автомобиль бозоридаги умумий савдо ҳажми эса, жорий йилнинг 5 ойида ўтган йилнинг шу давридагидан 37,7 %га қисқарган: 2014 йилнинг 5 ойида 1,03 млн сотилган эди, жорий йил 5 ойида 641,93 мингта автомобиль сотилган.

Россиядаги сотув ҳажми қисқариши фонида GM Uzbekistan Ўзбекистонда Lacetti вa Cobalt моделлари нархини 15%га арзонлатди.

Янги нархлар 3 июндан 31 декабргача амал қилади.