Ўзбекистонда дори-дармон нархларига қўйилувчи устамалар камайтирилади

Ўзбекистонда дори-дармонлар учун устама нархлар фоизи 5-10 фоизга озаяди.

Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб дори-дармон ҳамда тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар нархларига қўйиладиган янги устама фоизлар белгилаб берилади.

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг билдириишча, айни пайтда бу борадаги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Лойиҳада улгуржи савдода дори - дармонлар нархига 10 фоизгача, чакана савдода эса 20 фоизгача устама қўйиш назарда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистонда дори-дармон нархларига қўйиладиган устамалар улгуржи савдода 20 фоизгача, чакана савдода 25 фоизгача бўлган миқдорни ташкил қилмоқда.

Расмий маълумотда айтилишича, мазкур қарор ортидан дори-дармон нархларининг асосиз кўтарилиши олдини олади ҳамда нархларни белгилашда ягона тартиб жорий қилинишига омил яратади.