Ўзбекистонда нафақахўрларнинг уйлари давлат ҳисобидан таъмирланади

Ўзбекистон аҳолисининг 6,7 фоизи пенсионердир.

Ўзбекистонда 2017 йилгача пенсионерларга қарашли 10 минг ҳовли-жой ва квартира давлат ҳисобидан таъмирдан чиқарилади. Бу ҳақда norma.uz нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, бундан ташқари икки йил мобайнида 54,5 минг пенсионер, фахрий ва ногирон давлат ҳисобидан соғломлаштириш марказларида даволанади.

Айни пайтда Ўзбекистон аҳолисининг 6,7 фоизи пенсионердир. ”HelpAge International” халқаро ташкилоти ўтказган тадқиқот натижасида 2030 йилга бориб Ўзбекистонда пенсионерлар сони аҳолининг 11,6 фоизига тенглашиши аниқланган.