Ўзбекистон олийгоҳлари абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлади

20 июнь, шанба кунидан Ўзбекистондаги олийгоҳлар абитуриентлардан ҳужжат қабул қила бошлади.

Қабул комиссиялари 20 июлгача соат 9:00 дан 18:00 гача ҳужжат қабул қилиши айтилмоқда. Тест синовлари эса 1 август куни ўтказилади.

Ҳозирча 2015-2016 ўқув йили учун қабул жараёнига оид ҳукумат қарори чиқмади. Шу боис бу йил мамлакат олийгоҳларига қанча талаба қабул қилиниши маълум эмас.

Ўтган йили Ўзбекистондаги олий ўқув юртларига кириш учун 543 мингдан зиёд абитуриент ҳужжат топширганди ва бумустақиллик йиллари учун рекорд кўрсаткич экани айтилганди. Жорий йилда абитуриентлар сони бундан ҳам кўп бўлиши тахмин қилинмоқда.