Москва Тожикистон фуқаросини Тошкентга топширди

Россия бош прокуратураси Тожикистон фуқароси Комил Нуриллаевни Ўзбекистонга топширди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Комил Нуриллаевни гиёҳванд моддалар ноқонуний савдоси билан шуғуллаганликда айблаб, унга нисбатан қидирув эълон қилганди.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Нуриллаев Ўзбекистондан қочишга муваффақ бўлган ва Россияга яширинган.

Жорий йил апрелида Россиянинг Сургут шаҳрида рус полицияси Тошкент сўровига кўра Нуриллаевни ҳибсга олди.

Ўзбекистонда Комил Нуриллаевга қўйилган жиноят учун 10 йилдан 20 йилгача бўлган муддатдаги қамоқ жазоси кўзда тутилган.