Умрага 670 ўзбекистонлик боради

Умрага баҳорда 5 496 ўзбекистонлик борган

Рамазон ойида Ўзбекистон фуқароларидан 670 нафари Умра ибодатини адо этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 6 июндан 11 июлгача Жиддага Умра зиёратчиларини олиб бориш учун учта чартер рейси уюштирилади. Зиёратчиларга уч шифокор ва икки ошпаз хизмат кўрсатади.

Баҳорги мавсумда Умра зиёратини 5496 ўзбекистонлик амалга оширган эди.