Ўзбекистонда наркогуруҳ аъзолари қўлга олинди

Ўзбек махсус хизматлари гиёҳванд моддаларга ўт қўйишга тайёрланмоқда.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Тожикистондан Қозоғистонга Ўзбекистон орқали гиёҳванд моддалар ташувчи жиноий гуруҳнинг 11 аъзосини қўлга олди. Амалиёт пайтида 6 кило гиёҳванд модда ҳам мусодара қилинган.

Podrobno.uz нашрининг билдиришича, махсус кучлар Жиззах вилояти Мирзачўл туманида олиб борган махсус амалиёт пайтида гиёҳванд моддаларни Қозоғистонда қабул қилиб олувчи қозоқ фуқароси ҳам қўлга олинган.

Яна бир махсус амалиёт пайтида эса яна бир наркогуруҳнинг 7 аъзоси қўлга олиниб, 12 кило гиёҳванд модда топилган. Бундан ташқари Жиззах виллятида икки фуқаро Тожикистондан Ўзбекистонга 11 кило афюн олиб ўтаётганида қўлга олинган.

Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи шахснинг автомашинасидан эса 15 кило афюн топилган.

Хабарда айтилишича, мазкур шахсларга нисбатан суд жараёнлари якунланиб, уларга ҳукм ўқилган. Лекин хабарда бу борада батафсил маълумот берилмаган.