Абитуриентлар эски паспорт билан ҳужжат топшириши мумкин

Ўзбекистон Олий ўқув юртларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан биометрик паспорт талаб қилинмайди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармасининг махсус мутахасиси "Абитуриентлар учун биометрик паспорт шарт эмас", дейди:

"Абитуриентлар олийгоҳларга ҳужжат топшириш пайти эски паспорт билан топширса бўлади. Именно абитуриентлар учун рухсат берилган. Бу борада жойларга махсус кўрсатма берилган. 2015 йил охиригача ҳам абитуриент ва талабалар эски паспортни ишлатиш ҳуқуқига эга", деди Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармасининг махсус мутахасиси Озодлик билан суҳбатда.

Озодликка бўлган мурожаатларда абитуриентлардан айрим олийгоҳларда янги паспорт талаб қилингани, эски паспорт билан ҳужжат қабул қилинмаган ҳолатлар бўлгани ҳақида айтилади.