Украинада Навоий асари бир неча тилда чоп этилади

Москвадаги Алишер Навоий ҳайкали.

Украинада Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достони ўзбек, украин, инглиз, француз, немис ва турк тилларида алоҳида –алоҳида китоб шаклида чоп этилади. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, айни пайтда достоннинг ўзбек ва украин тилидаги нусхаси нашрга тайёр ҳолга келтирилган. 336 саҳифали мазкур китоб Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин” достони оригинал нусхаси тасвирлари билан бойитилган.

2016 йилда Алишер Навоий таваллудига 575 йил тўлади. 15 июлда Тошкентга келган Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам мазкур сана муносабати билан Россияда бир қатор тадбирлар ўтказилиши режалаштирилаётганини билдирган эди.