Тошкентда 1 августдан иссиқлик нархи ошади

Тошкентда 1 августдан иситиш тизими учун тўланадиган ҳақ миқдори 8 фоизга оширилади.

Иситиладиган квартиранинг ҳар бир квадрат метри учун айни пайтда 941 сўм 14 тийин тўланаётган бўлса, 1 августдан бу нарх квадрат метри учун 1019 сўм 59 тийин қилиб белгиланди.

Сўнгги марта Тошкентда коммунал хизматлар нархи жорий йилнинг 15 майида қимматлатилган эди.