Афғонистон ва Ўзбекистон расмийлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилди

Афғонистон Президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон делегацияси билан сўзлашувлар ўтказди.

Бу ҳақда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий вакилига таяниб “РИА Новости”нинг хабар қилишича, Афғонистон Президенти вакилининг Ўзбекистонга қилган 3 кунлик сафари давомида томонлар умумий чегара хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ҳамкорлик қилишга келишиб олган.

Афғонистоннинг элчихонаси расмий вакили бу мамлакат шимолида толибларнинг, шунингдек, “Ўзбекистон исломий ҳаракати” жангариларининг фаолияти кучайгани билан боғлиқ вазият икки қўшни мамлакат вакиллари ўртасидаги сўзлашувларнинг бош масаласи бўлганини айтган.