Хонандаларнинг “Истиқлол”да концерт бериши қийинлашди

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаларни агар қўшиқларининг олтмиш фоизини жонли ижро қилмаса, “Истиқлол” саройида концерт бера олмаслигидан огоҳлантирди.

Ушбу тақиқ куни кеча тасдиқланган “Эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши қошидаги Бадиий кенгаш Низоми”да қайд қилинган.

Ушбу низомда миллий менталитет ва ўзбекона қадриятларга мос келмайдиган қўшиқ ва дастурларни телеэкранлар ва радио эфирларига берганлик учун жавобгарлик ҳам белгиланган.

Ҳозирча бу талабга жавоб бермаган шахсга қандай жазо белгиланиши очиқланмади.