Россияда алимент тўламаган ўзбек ватанига учирилмади

Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Россиядаги боласи учун алимент тўламагани боис ватанига учирилмади.

Бу ҳақда Федерал суд ижрочилари хизмати бошқармалиги матбуот хизмати 26 август куни маълум қилди.

Исми очиқланмаган 30 ёшли ўзбекистонлик 2014 йилдан бери 6 ёшлик қизига бериладиган алиментни тўламаган ва унинг қарзи 148 минг рублни ташкил этган.

Қарздор ватанига учадиган рейсдан олиб қолинганидан сўнг қарзини тўлиқ узгани, қўшимча 10 минг рубль ижроия ҳақини ҳам тўлагани айтилмоқда.