Россияда қўлга олинган ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди

Ўзбекистон фуқароси Икромжон Бўронов Россиядан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Бу ҳақда Россия Бош прокуратурасига таянган ҳолда рус ахборот агентликлари хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Икромжон Бўронов Тошкент томонидан давлатга ва фуқароларга 22 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказганликда айбланиб қидирувга берилган эди.

Бўронов 2012-1013 йилларда Қашқадарё вилоят Чироқчи туман суд ижрочилари раҳбари лавозимида ишлаган пайтда ҳужжатларни қалбакилаштириш орқали пулларни ўзлаштириб олгани аниқланган.

Икромжон Бўронов 2015 йилнинг апрелида Москвада Россия полицияси томонидан қўлга олинган.