ОТБ Ўзбекистон электр тизимини яхшилашга $150 млн кредит ажратди

Ўзбекистон вилоятларида йиллардан бери электр тақчиллиги ҳукм сурмоқда.

Осиë тараққиëт банки Ўзбекистон шимолий-ғарбий минтақаларидаги юқори ўтказгичли энерготизимларни модернизация қилиш ва кенгайтириш дастурига 150 миллион доллар кредит ажратди.

24 сентябрь куни эълон қилинган банк баëнотида мазкур дастур асосида 364 километрлик янги электр ўтказиш тизими ва Қорақалпоғистон ва Хоразмда учта подстанция қурилади.

2019 йилга қадар тугалланиши кутилаëтган ушбу дастурга Ўзбекистон ҳукумати ва “Ўзбекэнерго”ширкати ҳам 105 миллион доллар маблағ ажратган.