Афғонистон ҳукумат делегациясининг Ўзбекистон расмийлари билан Тошкентда ўтказадиган музокараларида 2016 йилда қўшни давлатга сотиладиганЎзбекистон электр қувватини оширишга қаратилган янги келишув имзоланиши кутилмоқда.
“Ўзбекэнерго” ширкати расмийсининг Podrobno.uz сайтига айтишича¸ келаси йилги шартнома бўйича дастлабки келишув бор ва Тошкентда томонларнинг янги шартнома тафсилотларини муҳокама этиб¸ унга қўл қўйиш қолган.
Афғонистонда элект қувватига нисбатан эҳтиëж йилига камида 10 фоизга ошиб бораëтганини таъкидлаган “Ўзбекэнерго” расмийси¸ 2016 йилда Ўзбекистон Афғонистонга қанча электр сотишига оид маълумотни очиқламаган.
2011 йил февралидан бери Афғонистонга электр сотаëтган Ўзбекистоннинг ўзида электр тақчиллиги кучайиб¸ пойтахт Тошкентга ҳам етиб келди. Вилоятларда¸ айниқса¸ қиш ойларида аҳолига кунига бир неча соатгина электр узатиш нормага айланиб қолган.