Ўзбекистон 2015 йилда 18 миллион тонна мева-сабзовот етиштирмоқчи

Ўзбекистон жорий йилда 18 миллион тонна мева-сабзовот етиштиришни режалаштирмоқда. Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда мева-сабзовотлардан 17,5 миллион тонна ҳосил олинган.

CA-News агентлигига кўра, жорий йилда етиштирилиши кутилаётган 18 миллион тоннадан ошиқ маҳсулотнинг 53 фоизи меваларни ташкил этиши айтилади Ўзбекистоннинг Қирғизситондаги элчихонаси тарқатган хабарномада.

Хабарномада таъкидланишича, йилига 1,5 миллион тоннагача мева-савбзовот маҳсулотлари 40дан зиёд мамлакатга экспорт қилинади.

Расмий хабарда айтилишича, 2014 йилда мева-савбзовот маҳсулотларини ишлаб чиқариш 9,2 фоизга ошган ва экспортдан тушадиган валюта ҳажми ҳам кўпайган. Бунга давлат томонидан мева-сабзовот етиштирувчиларининг қўллаб-қувватланиши туфайли эришилган.

Қишлоқ-хўжалик соҳасида асосан пахта етиштириб келган Ўзбекистон кейинги йилларда мева-сабзовот ишлаб чиқариишга эътибор қаратмоқда.