Токио раҳбари Ўзбекистонда ўлган япон асирларини хотирлайди

Япония Бош вазири Шинзо Абе.

Япония Бош вазири Шинзо Абе 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонга қиладиган сафари давомида 2-жаҳон урушида асир тушган япон асирлари хотирасини ëдга олади.

Бу ҳақда хабар тарқатган япон ахборот агентликларига кўра¸ Абе Тошкент сафари давомида япон асирлари қурган Алишер Навоий номидаги Миллий опера ва балет театрини бориб кўради¸ асирлар кўмилган қабристонни ҳам зиëрат қилади.

Икки йилдан бери таъмирлаш ишлари кетаëтган Тошкент марказидаги Навоий театри биносининг¸ Абе сафари давомида қайта очилиши ва унда япониялик меҳмонларнинг қатнашиши кутилмоқда.

Тошкентдаги энг машҳур меъморлик намуналаридан бири саналган Навоий театри биносини қуришда 1945-46 йилларда Узоқ Шарқда асир олинган ярим миллиондан кўпроқ японлардан айримлари иштирок этган.

Бу асирларнинг 25 мингга яқини Сибирдан Ўзбекистонга юборилган ва улардан 800 нафари шу ерда вафот этган ва Тошкент яқинидаги қабристонга дафн этилган.

Япония Бош вазири 22-28 октябрь кунлари Марказий Осиëнинг қолган тўрт давлатига ҳам сафар қилади.