Ўзбекистонда айрим ширкатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини хорижга автотранспортда ташишга изн берилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини хорижга автотранспорт билан экспорт қилишга рухсат берилди, бироқ бу иш расмийлар изнини олган бир неча ширкат томонидангина амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Россиянинг Спутник нашри хабар тарқатди.

Аввалроқ Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси шу йил 1 сентябридан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини автотраспорт билан ташилишини тақиқлаб, бу маҳсулотлар фақат темир йўл ва учоқда ташилишига оид қарор чиқарганди.

Энди эса 2016 йил 1 январидан мева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари экспорти учун автотранспортдан фойдаланиши мумкин ҳуқуқий шахслар рўйхати тузилгани айтилмоқда. Аммо бундай имтиёзга эга бўлган ширкатлар номи ўзбек расмийлари томонидан ҳали жамоатчиликка ошкор қилингани йўқ.