Ўзбекистон қўшниларга нисбатан мардикорлар пулига қарамлиги камроқдир

Расмий маълумотларга кўра, Россияда икки миллиондан ошиқ ўзбекистонлик меҳнат қилади

Ўзбекистон қўшни Тожикистон ва Қирғизистонга солиштирганда меҳнат муҳожирлари пул жўнатмаларига камроқ қарамдир, дея хулоса қилди Евроосиё Тарққиёт банки, БМТ Тараққиёт дастури ва Россия Фанлар академияси қошидаги Олий иқтисодиёт мактаби экспертлари.

Мазкур ташкилотлар ўтказган сўров натижаларига кўра, пул жўнатмалари Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизидан ортиғини ташкил этади, Қирғизистон учун бу кўрсаткич 30 фоизлар атрофида экани айтилмоқда.

Ҳисоботда Ўзбекистонга доир рақам келтиримлаган бўлса-да, бу мамлакат иқтисоди мардикорлар пулига қўшни мамлакатлардан кўра камроқ қарам эканини хулоса қилишди тадқиқотчилар. Лекин шу билан биргаликда пул жўнатмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон етакчилик қилдишини эътироф этишди мутахассислар.

Бунда Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича ҳам, ўзбекистонликлар етакчилик қилиши айтилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда икки миллиондан ошиқ ўзбекистонлик меҳнат қилади. Лекин норасмий манбалар асл рақам 5 миллиондан ошиқ эканини тахмин қилишади.

Россида иқтисодий инқироз боис доллар нархининг кескин кўтарилиши ортидан сўнгги бир йил давомида Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми ҳам бир неча баробарга тушиб кетди.