Қозоғистон чегарачилари бир кун ичида 121 нафар қонунбузар ўзбек муҳожирини ушлади

Турли ҳисоб китобларга кўра, Қозоғистонда бир неча юз минг ўзбекистонлик меҳант муҳожири бор

Ўтган бир сутка ичида ўзбек-қозоқ чегарасида Қозоғистон миграция қонунларини бузгани учун 121 ўзбекистонлик ҳисбга олинди. Бу ҳақда маълум қилган Қозоғистон чегара хизматига кўра, “Қоплонбек-авто” чегара пунктида 92 нафар Ўзбекистон фуқароси олинган.

Ўзбекистон фуқароларининг ҳибсга олинишига уларнинг миграция полициясидан рўйхатдан ўтмаганлари, тегишли муддат (30 кун) ичида Қозоғистон ҳудудидан чиқиб кетмаганлари сабаб бўлган. Тўхтатиб қолинган ўзбекистонликлар уйларига қайтаётганларини билдиришган.

“Жибек Жоли-авто” чегара пунктида қўлга олинган 29 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам миграцияга доир айни қонунларни бузгани айтилмоқда.

Қозоғистон Россиядан кейин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тиркчилик қиладиган иккинчи йирик мамлакат ҳисобланади. Турли ҳисоб китобларга кўра, Қозоғистонда бир неча юз минг ўзбекистонлик меҳант муҳожири бор.