“Ўзбекенгилсаноат” 1 млрд. долларли маҳсулот экспорт қилгани айтилди

“Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти 2014 йил натижаларига бағишлаб Тошкентдаги Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот анжуманида 2014 йили Ўзбекистондаги енгил саноат корхоналари дунёнинг 50 мамлакатига 1 миллиард долларли маҳсулот экспорт қилгани айтилди.

Жамият тарқатган маълумотларга кўра, енгил саноат корхоналарининг мамлакат Ички ялпи маҳсулотидаги улуши 3,8% ни, саноат маҳсулотлари ҳажмининг 26,2%ини, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришида 44%ни ташкил қилади.

Айтилишича, пахта толасини қайта ишлаш 1991 йилги 7 фоиздан 2014 йили 35 фоизга кўтарилган.