Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар сони 640 минг кишига озайди

Москвадаги ўзбек меҳнат муҳожирлари.

Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирлар сони 2015 йилда 23,5 фоизга қисқарди.

Россия Федерал миграция хизматининг маълум қилишича, айни пайтда Россияда расман рўйхатга олинган 2 миллион ўзбекистонлик меҳнат муҳожири бор. Бу эса ўтган йилдагига нисбатан 640 минг одамга оздир.

Расмий хабарда айтилишича, Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун келганларнинг 82 фоизи эркак, 18 фоизи аёлдир.

Россия Федерал миграция хизмати бугунги кунда Россияда Марказий Осиёдан келган 4 миллион 300 минг муҳожир расман рўйхатдан ўтганини билдирди. Бу ўтган йилдагиларга нисбатан 1 миллион одамга оздир.

Мигрантлар сони бўйича ўзбекистондан кейинги ўринни Тожикистон эгаллаган. Ҳозирги кунда Россияда 1 миллион тожикистонлик меҳнат қилмоқда.