Ўзбек делегацияси трансчегаравий дарёлар масаласидаги Будапешт анжуманида қатнашади

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида зиддиятли бўлиб қолаётган Роғун ГЭСи қурилиши.

Будапештда 17-20 ноябрь кунларига белгиланган Табиатни муҳофаза қилиш ва трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш конвенцияси иштирокчилари йиғилиши бошланди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган хабарга кўра, айни масала муҳокамасига ажратилган ўзбек делегацияси йиғилишда иштирок этади.

Тадбир ташкилотчилари БМТ қошидаги Европа иқтисодий комиссияси ва Венгрия ҳукуматидир.

Йиғилишда Конвенция шартларининг аъзо давлатлар томонидан ижро этилиши ва хусусан, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги трансчегаравий дарёлардан фойдаланиш муаммолари муҳокама этилиши айтилган.