Россия ташқи ишлар вазири муовини Тошкентга келади

3 декабрь куни Ўзбекистонга Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари – статс-секретарь Григорий Карасин келади.

Россиялик меҳмон Тошкентда Ўзбекистон-Россия маслаҳатлашувларида қатнашади, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти.

Вазирликнинг ахборот хизмти Карасиннинг Ўзбекистонга сафари билан боғлиқ бошқа тафсилотларни очиқламаган.