Қўқонлик ҳайдовчилар Конституция кунида йўловчилар бепул ташимоқда

Ўзбекистон Конституциянинг 23 йиллиги нишонланаётган 8 декабрь куни Қўқонда йўловчилар шаҳар транспортида бепул ташилади. Қўқон шаҳар транспорт хизматлари ана шундай қарорга келганлар.

Kun.uz сайтининг хабар қилишича, бугунги кунда Қўқон шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланаётган 10 та корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларда 250 дан зиёд замонавий автобус бор.