Ислом Каримовнинг Москва ташрифига ҳозирлик бормоқда

Ислом Каримов Путин таклифига биноан декабрь охирига қадар Москвага келади.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги муваққат ишончли вакили Равшанбек Алимов Ислом Каримовнинг Москвага режаланаëтган навбатдаги сафари икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожига янги туртки бўлажагини билдирди.

Алимовга кўра¸ Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Уфадаги саммити доирасида Владимир Путин Ўзбекистон президентини Москвага таклиф қилган ва ҳозирда икки давлат дипломатик идоралари ана шу сафарга ҳозирлик кўрмоқда.

Айни пайтда¸ ўзбек дипломати Каримовнинг қачон Москвага келишини очиқламади.

Айрим нашрларга кўра¸ Каримов жорий ой ичи Москвага келади ва ўтган ҳафта Москвада Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасблари билан ушбу сафарга тайëргарлик масалаларини муҳокама қилган.

Россия нашрларига кўра¸ Каримов-Путиннинг жорий ой кутилаëтган расмий учрашувида асосан Афғонистон¸ қолаверса¸ Сурия ва Ироқдаги уруш оқибатида Марказий Осиë хавфсизлигига кучайган таҳдидлар¸ шунингдек¸ иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади.