Ўзбекистон Афғонистонга электр узатишни 10 фоизга кўпайтирди

“Ўзбекэнерго” давлат ҳиссадорлик компанияси расмийсининг матбуотга билдиришича¸ Афғонистон шимолий минтақаларида электр қувватига нисбатан эҳтиëжнинг ошгани боис¸ Тошкент қўшни давлатга электр сотишни 10 фоизга кучайтирган.

Айни пайтда¸ ўзбек расмийлари электр қувватининг Афғонистонга қайси нархда сотилаëтгани тижорий сир¸ деган баҳонада бу маълумотни очиқламаëтир.

Ўзбекистон 2007 йилдан бери Афғонистонга электр сотиб келмоқда. Бу савдони қулайлаштириш ва электр узатишдаги узилишлар олдини олиш мақсадида икки катта лойиҳа амалга оширилган¸ хусусан¸ Сурхондарë вилоятини Афғонистоннинг Ҳайратон минтақаси билан боғловчи янги линия қуриб битирилган.

Ўзбекистон 2015 йилда ўз қўшниларига соатига бир ярим миллиард киловат электр энергияси сотган айни пайтда¸ мамлакатнинг аксар ҳудудидаги аҳоли қишни электрсиз ўтказишга мажбур бўлмоқда.