Ўзбекистонда мусодара қилинган 6 000 000 000 сўмлик дори аҳолига сотилади

Мамлакат ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 млрд. сўмлик дорини “Дори-дармон” акциядорлик компанияси сотувга чиқаражаги тўғрисида podrobno.uz сайти хабар қилди.

Сайтга кўра, жорий йилда мусодара қилинган дорилар Тошкент шаҳри ва бир неча вилоятда сотувга чиқарилади. Дориларни Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирган компания номи очиқланмади.

Айтилишича, мусодара қилинган дориларни аҳолига сотиш ва тушган пулни давлат ҳисобига ўтказиш тўғрисида суд қарори мавжуд.

podrobno.uz агентлигининг “Дори-дармон”даги манбасининг айтишича, сотувга фақат сифатлидорилар чиқарилади, яроқлилик муҳлати ўтиб кетганлари йўқ қилинади.