Осиё тараққиёт банки 87 км йўлга бетон ётқизиш учун Ўзбекистонга $150 млн. ажратди

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгаши Ўзбекистон миллий автомобиль магистралининг бир қисмини қуриш учун Ўзбекистон ҳукуматига 150 млн. доллар ҳажмида кредит ажратиш таклифини маъқуллади.

ОТБнинг расмий сайтига кўра, ажратилажак маблағ А-380 (“Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов”) автомобиль йўлининг 87 километрли қисми асфальт қопламини бетон қопламга айлантиришга сарфланади.

Ажратилаётган 150 млн. доллар ОТБ 2011 йил сентябрида тасдиқлаган 500 млн. долларли молиялаш дастури доирасидаги учинчи ва сўнгги траншдир.

ОТБнинг 130 ва 220 долларли дастлабки икки транши 2011-2012 йилларда А-373 (“Тошкент-Андижон”) автомобиль йўли қисмларини реконструкциялаш учун берилган.