Ўзбекистон Россия мева-чева бозорининг 8 фоизини эгаллаши мумкин

Россиянинг Краснодар шаҳридаги бозорда мева сотувчи аёл.

Ўзбекистон 2016 йилда Россия мева-чева бозорининг 8 фоизини эгаллаши мумкин. Бу ҳақда Москва нашрларига таянган ҳолда Марказий Осиё янгиликлар хизмати хабар тарқатди.

Сешанба куни эълон қилинган хабарда айтилишича, Москвада “УзАгроИмпорт” ширкати ўз фаолиятини бошлади. Мазкур ширкат Россияга Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини импорт қилиш билан шуғулланади.

2016 йилда мазкур ширкат Россия бозорига Ўзбекистондан 2 миллион тонна мева ва сабзовот олиб киришни режалаштирган. Ширкат расмийларининг билдиришича, ҳозирги кунда Россиянинг турли минтақаларидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалик маҳсулотларига буюртмалар келиб тушмоқда.

2014 йилги маълумотларга қараганда, Россияда бир йилда 24 миллион 100 минг тонна мева ва сабзавот сотилади. “УзАгроИмпорт” Ўзбекистондан импорт қиладиган 2 миллион тонна мева ва сабзовот бу миқдорнинг 8 фоизини ташкил қилади.