ШҲТнинг навбатдаги саммити Тошкентда ўтказилади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтказилади.

Бу ҳақда ШҲТ собиқ бош котиби Дмитрий Мезенцев Россия президенти Владимир Путин билан учрашув чоғида билдирди.

Ўтган йил ёзида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Уфада ўтказилган саммитидан кейин ташкилотга раислик Россиядан Ўзбекистонга ўтганди.

ШҲТ бош котиби вазифасини шу йил январидан Тожикистон вакили Рашид Олимов бажармоқда.