Ўзбек расмийлари ижтимоий тармоқларда ичкилик ва тамаки рекламасига қарши кураш бошлади

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналари томонидан ижтимоий тармоқларда ичкилик ва тамаки маҳсулотлари истеъмол қилишнинг реклама ва ташвиқотига йўл қўймаслик учун чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон маҳаллий нашрлари хабар тарқатди.

Қўмита мутахассислари ижтимоий тармоқлар саҳифаларида бир шиша ичкилик буюртма берилганда иккинчи шишани текинга бериш ҳамда алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари истеъмолига чақириқларни жойлаштириш каби қонунчиликка зид реклама акцияларини мисол келтирганлар.

Қўмита умумий овқатланиш корхоналари, ичкилик ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи ширкатларга бу каби реклама ва ташвиқотни тўхтатиш ҳақида огоҳлантириш хатлари юборган.

Бу борада айрим ташкилотларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган, улар реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўймаслик лозимлиги ҳақида фармойиш олганлар, бунга масъул мансабдор шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.