Гимнастикачи Чусовитина АҚШдаги мусобақада 2та медаллик бўлди

Ўзбекистонлик спортчи 41 яшар Оксана Чусовитина гимнастика бўйича АҚШнинг Ҳьюстон шаҳрида ўтган халқаро мусобақада олтин ва кумуш медални қўлга киритди.

Чусовитина яқинда Бакуда ўтадиган Жаҳон кубоги босқичида ҳам иштирок этади.

Асли ўзбекистонлик гимнастикачи оилавий шароитлари боис, 2006 йилдан бошлаб Германияни тамсил этган.

2013 йилнинг февралида Халқаро Гимнастика Федерацияси Ижроий Қўмитаси Оксана Чусовитинанинг қайтиб Ўзбекистонни намоён этишига изн берди.

Чусовитина жаҳон спорт гимнастикаси тарихида кетма-кет олти марта Олимпиада ўйинлари иштирокчи бўлган ягона аёл спортчи саналади.