Ўтган йили 10000дан зиёд ўзбекистонлик АҚШ визасини олди

2015 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 10500 ўзбекистонликка виза берди. Бу ҳақда кеча маълум қилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Спратленга кўра, бу рақам олдинги йилларга нисбатан кўпдир.

Америка визаси олганларнинг аксарини талабалар, туристлар ва бизнес соҳаси вакиллари ташкил этади.

Спратленга кўра, ўтган йили элчихона ўзбекистонликлар учун енгилликлар яратиб, виза олиш муддатини қисқартирган. Олдин виза олиш учун 3 ҳафта кутиш лозим бўлса, ҳозирда 1 ҳафтада визани олиш имкони яратилган.

Ўзбекистонликлар орасида ижтимоий тармоқлар орқали АҚШга лой чаплаш ҳолатлари тез-тез кузатилади. Лекин ушбу "сеҳрли диёр"га иштиёқмандлар сони йил сайин кўпаймоқда.

1996 йилда 300дан ошиқ ўзбекистонлик Geen Card ютган бўлса, сўнгги даврда ҳар йили 4000-4500 чоғли Ўзбекистон фуқароси Америка визаси соҳиби бўлмоқда.