Бу йил Ўзбекистонда ҳар 9 мактабдан 1 ига компьютерлар берилади

Kazakhstan-kazakh-school-uzbekistan

Ўзбекистон президенти 9 февралда тасдиқлаган “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури доирасида 1,6 мингдан ортиқ мактаб компьютерлар, шу жумладан интерактив электрон дарстахталар билан таъминланади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги расмий сайтидан олинган маълумотга кўра, мамлакат бўйлаб 9800 тага яқин мактаб бор. Жами ўқувчилар сони эса 4¸5 миллиондан ортиқроқ.