Тошкентдаги Қўйлиқ бозори йил охирига қадар янги савдо комплексига кўчади

“Тошбозорсавдо” уюшмаси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаевнинг маҳаллий матбуотга билдиришича¸ жорий йил охирига қадар Қўйлиқ деҳқон бозори янги савдо комплекси биносига кўчиб ўтади.

21 деҳқон бозорини бирлаштирувчи “Тошбозорсавдо” раисига кўра¸ Қўйлиқ бозори кўчиб ўтиши кутилаëтган бино лойиҳаси ишлаб чиқилган ва унга кўра ҳозирга қадар очиқ ҳавода савдо қилиб келинган бубозор ҳам ëпиқ биноларга кўчади.

Йиллардан бери¸ Вазирлар Маҳкамасининг шаҳар-қишлоқларни ободонлаштириш дастури асосида Ўзбекистон бўйлаб бозорларни бузиб¸ ўрнига ëпиқ дўконлар ва расталардан иборат савдо мажмуалари қуриш жараëни бормоқда.

Ўта коррупциялашгани айтиладиган бу жараëн оқибатида¸ эски бозорлардаги савдо расталари ва дўконларни ўн минглаб долларга сотиб олган тадбиркорлар ўз сармоясини йўқотгани ва касодга учраганидан шикоя қилади.