79 яшар онасини бўғиб ўлдирган хатирчилик 17 йилга қамалди

Навоий маҳкамаси вилоятнинг Хатирчи тумани Майдон қишлоғида яшовчи йигитни ўз онасини бўғиб ўлдирганликда айбдор деб топиб, уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Бу ҳақда ёзган “Ҳуқуқ” газетаси йигитнинг исми-шарифини очиқламаган.

Суд ҳукмига кўра, хатирчилик йигит 2015 йилнинг 2 август куни тўйдан маст ҳолда келиб, 79 ёшда бўлган онасини аввал роса калтаклайди, кейин эса бўғиб ўлдиради.

79 ёшли момонинг 10 нафар фарзанди бўлиб, у кенжа ўғли томонидан ўлдирилган.