Тошкентда йўловчи ташувчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда 12-йўналишда Бошлиқ-Қўйлиқ оралиғида қатнайдиган Mercedes-Benz русумидаги йўловчи ташувчи автобус ёниб кетди.

Facebook тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳида берилган хабарларга кўра, йўловчилар вақтида автобусни тарк этган ва қурбонлар йўқ.

Кейинги йилларда Тошкентда қатнаётган Mercedes-Benz Low Floor автобуслари ёниб кетиш ҳоллари кўпаймоқда. Сўнгги икки йил ичида камида 10 та автобус мотор қисмидаги носозлик боис, қисман ёки тўлиқ ёниб кетгани қайд этилди.