Ўзбекистон паспорти билан дунёнинг 218 мамлакатидан 52тасига визасиз бориш мумкин

Ўзбекистон фуқароси паспорти билан дунёнинг 52 мамлакатига визасиз бориш мумкин. Ўзбек паспорти бу кўрсаткич билан Henley & Partners Visa Restrictions Index рейтингида 85 ўринни эгаллади.

Дунёнинг 218 мамлакатидан Ўзбекистон фуқароси 2016 йилда 52тасига визасиз бориш имконига эга. Ўтган йили ўзбекистонлик 54 мамлакатга виза олмасдан сафар қилиши мумкин эди. Яъни Ўзбекистоннинг кўрсаткичи ёмонлашган ва рейтингдаги 74 ўриндан 85 ўринга туширилган.

Рейтингда 200 мамлакатга баҳо бериилган бўлса-да, рўйхат 104 поғонадан иборат экани инобатга олинса, 85 ўрин рейтинг остига яқин эканини кўриш мумкин.

Фуқаролари визасиз энг кўп мамлакатга бора оладиган ўнликдан Германия (177), Швеция (176), Финляндия, Франция, Испания, Италия, Буюк Британия (175), Белгия, Дания, Ҳолландия ва АҚШ (174) ўрин ўлди. Германия уч йилдан бери мазкур рейтингда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.

Ўзбекистонга Қўшни мамлакатларда Қозоғистон 71, Қирғизистон 79, Тожикистон 84 ва Туркманистон 88 ўринни эгаллашди.

Рейтинг охиридан Покистон, Ироқ ва Афғонистон каби мамлакатлар ўрин олди.