Молия вазири ўринбосари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимига тайинланди

Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси.

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг Россиядаги янги элчиси Москвада ўз фаолиятини бошлади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Москвадаги элчи лавозимига Баҳром Ашрафхонов тайинланган. 47 ёшли Баҳром Ашрафхонов бунга қадар Молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Янги элчи 1993 йилда Тошкент иқтисодиёт университетини ва 1994 йилда АҚШнинг Кентукки университетини тамомлаганидан сўнг Ўзбекистон молия тизимида ишлаб келган.

Бунга қадар Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси лавозимида Акмал Камолов ишлаган. У ўтган йилнинг декабрида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинги бошқаруви раиси лавозимига тайинлангани муносабати билан элчиликдан бўшатилган эди.