Тошкентнинг Миробод ва Олой бозорлари қайта қурилади

Бозорда дўппи сотаётьган ўзбек аёли.

Тошкентдаги Олой ва Миробод бозорлари қайта қурилиш учун ёпилди.Сўнгги хабарларга қараганда душанба куни Олой бозорида савдо шаҳобчаларини бузиш ишлари бошланган. Савдогарлар эса йўл чеккасига чиқиб, ўша ерда савдо-сотқини давом эттимроқда.

27 февраль куни “Тошбозорсавдо” ассоциацияси раҳбари Соҳибжон Неъматуллаев Тошкент шаҳар ҳокимиятида ўтган бирифинг пайтида Олой ва Миробод бозорлари қайта қурилишини билдирган эди.

Унга кўра, Олой бозори тўла қайта қурилади, бозорда мавжуд бўлган бир нечта савдо зоналари ўрнига, ягона савдо ҳудуди яратилади. Бу савдо ҳудудида барча маҳсулотлар билан савдо қилинади.

Миробод бозорида эса бозор биносининг ташқи қисми ва айрим жойлар таъмирдан чиқарилади.

Тошкентдаги мазкур икки бозорни таъмирлаш ишларига 15 миллиард сўм ажратилган. Таъмирлаш ишлари Ўзбекистон мустақиллиги куни арафасида якунланиши айтилмоқда.