Ўзбекистон ўз машиналари учун янги бозор қидирмоқда

Россиядаги инқироз туфайли¸ 2015 йилда ўзбек машиналарининг Россиядаги бозори касодга учради.

“Ўзавтосаноат” ширкати Россия ва бошқа постсовет ҳудуди бозоридаги мавқеини сақлаб қолиш ва бу мамлакатларда ўз маҳсулоти савдосини оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.

Ширкат матбуот хизматининг билдиришича¸ шу мақсадда йил ўрталарига бориб “Нексия” русумидаги машиналар ўрнини эгалловчи “Т-250” русумидаги янги автомобиллар ишлаб чиқариш¸ “Матиз” автомобилларини автоматик бошқарув¸ хавфсизлик ëстиқчалари ва навигация тизими каби янги технологиялар билан жиҳозлаш ва “Spark” моторини кучайтириш каби лойиҳалар амалга оширилади.

Айни пайтда¸ ширкатга кўра¸ Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган автомобиллар учун янги бозор ҳам қидирилмоқда. Ўтган йили

Жанубий Африка¸ Миср¸ Габон, Ангола, Кот-д'Ивуар, Кабо-Верде, Мадагаскар ва Гана каби саккиз Африка давлатига синов партиялари юборилган.

2016 йилдан Ироқ¸Ливия¸ Ливан, Иордания, Тунис ва Нигерияга ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаëтган GM автомобилларини сотиш имкони очилган.