Ўзбекистонлик йигит югуриш бўйича Осиё рекордини ўрнатди

Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида ўтган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчи югуриш бўйича Осиё рекордини янгилади ва олтин медалга сазовар бўлди.

Кun.uz сайти маълумотига кўра, ўзбек спортчиси Маруфжон Муродуллаев 1500 метрлик масофага 4:03 дақиқада етиб борган.

Ўзбекистонлик яна бир спортчи Мансур Абдурашидов 100 метрга югуриш бўйича ғолиб бўлган.