Ўзбекистонда қанча ишсиз борлиги эълон қилинди

Uzbek woman working as usual on Women's Day

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кўра, ишсизлар сони 709,4 минг кишини ташкил қилган ва иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан ишсизлик даражаси 5,2 фоизга тенг бўлган.

Қўмита эълон қилган қилган маълумотларга кўра, 2015 йилда иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сони 13 миллион 058,3 минг кишини ташкил қилган ва 2014 йилги кўрсаткичдан 1,9 фоизга ошган.

Бандлар сонининг сезиларли ўсиш даражаси транспорт ва алоқа соҳасида +3,8 фоизга, уй-жой коммунал хўжалиги ва аҳолига маиший хизмат кўрсатишнинг ноишлаб чиқариш соҳасида +3,6 фоизга, савдо, умумий овқатланиш, таъминот ва тайёрлов соҳасида +3,5 фоизга ва қурилишда +3,3 фоизга ошгани кузатилган.

2015 йил декабри охирида меҳнат идораларида иш қидирувчилар сифатида рўйхатдан ўтган аҳоли сони 2700 кишини ташкил қилгани,бу кўрсаткич 2014 йилги кўрсаткичдан 20,5 фоизга камайгани айтилган ҳисоботда.

Ўзбекистонда қабул қилинган ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасига кўра, битта қорамоли бор одам ҳам ишли ҳисобланади.