Тошкент шаҳар ҳокимлиги учун қиш тугади

Тошкент шаҳар ҳокимининг 22 март кунги қарори билан Ўзбекистон пойтахтида 2015-2016 йилги иситиш мавсуми якунланди.

Бу ҳақда хабар қилган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, 23 мартдан бошлаб шаҳардаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш тўхтатилади.

Қарорда «Тошиссиққуввати», «Тошкент иссиқлик электрмаркази», «Toshkent issiqlik markazi» корхоналари, туман ҳокимликлари ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига кейинги иситиш мавсумига тайёргарлик ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар ҳам берилган.