Ўзбекистоннинг Иссиқкўлдаги пансионатлари қайтариб олинаяпти

Қирғизистон Иссиқкўл бўйидаги Ўзбекистонга тегишли тўртта пансионатни қайтариб олаяпти.

Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати маълумотига кўра, 4 апрель куни Бош вазир Темир Сариев Иссиқкўлдаги Ўзбекистонга ижарага берилган “Роҳат”, Дилором”, “Олтин қум” ва “Бўстон” пансионатларини Қирғизистонга қайтариб олиш ҳақидаги қарорни имзолаган.

Ўзбекистон ушбу пансионатларни 2010 йили ижарага олган эди.

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳарбийларининг ўзбек-қирғиз чегарасида март ойи сўнггидаги ҳаракатларига жавоб ўлароқ ушбу пансионатларни қайтариб олаётгани айтилмоқда.