Ўзбекистонда яна зилзила юз берди

Зилзилани кузатувчи мослама графиги.

Ўзбекистоннинг шарқий қисмида 5 апрель куни соат 17дан 12 дақиқа ўтганида 5 балли зилзила юз берди.

Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг билдиришича, зилзила эпицентри Самиарқанддан 46 ва Ургутдан 21 километр нарида қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр ер остида бўлган.

Тошкент сейсмостанцияси эса маҳаллий вақт билан соат 17дан 17 дақиқа ўтганда Ўзбекистон ҳудудида 5,2 балл кучланишда зилзила бўлганини маълум қилди.

Зилзила эпицентри Самарқанддан 55 километр, Китобдан 18 километр жануби-шарқда бўлган. Қарши ва Самарқандда зилзила кучи 3,4 балл, Жиззахда 3 балл, Термиз ва Навоийда 2 балл даражасида сезилган.

4 апрель куни Ўзбекистоннинг Тожикистон ва Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятларида Рихтер шкаласи бўйича 4,8 балл куч билан зилзила қайд этилгани хабар қилинган эди.

Талафот ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.