Россия разведкасига кўра¸ Афғонистонда 6000 га яқин ишидчи тўпланган

Қундуздаги ишидчилар.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасинга кўра¸ “Исломий давлат” террор гуруҳи 2015 йил охиридан бошлаб Афғонистондаги позицияларини мустаҳкамлашга ўтган ва ҳозирда Марказий Осиëга туташ бу мамлакатда тахминан 6000 нафарга яқин ишидчи бор.

“Казахстанская правда” нашрига берган интерьвюсида Карасин¸ Афғонистондаги 35 минтақадан 24 тасида ишидчилар ва улар тарафдорлари мавжудлигини кўрсатувчи разведка маълумотлари борлигини тилга олди.

Афғонистон шимолида минглаб ишидчи жангари тўпланганини алоҳида таъкидлаган Россия расмийси¸ бу жангарилар кўпчилигининг Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари эканини ҳам таъкидлади.

Бу рақамлар шунчаки ҳаводан олинмаганини алоҳида урғулаган Карасин¸ Афғонистонда ишидчилар сонининг кўпайиб бораëтганини Марказий Осиë хавфсизлигига таҳдид эканини баëн қилди.