Бугун тонгда Ўзбекистонда зилзила юз берди

Бугун Тошкент вақти билан соат 6 дан 14 дақиқа ўтганида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги ҳудудда 3,5 балл кучланишда зилзила юз берди.

Қирғизистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг маълум қилишича, зилзила эпицентри Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғидан 20 километр шимолда, яъни Ўзбекистон ҳудудида бўлган.

Дастлабки маълумотларга қараганда зилзила оқибатида вайронагарчиликлар ва жабрланганлар бўлмаган.

Ўзбекистон матбуоти ва расмийлари Тошкент вақти билан соат 8гача бўлган ҳолатга кўра, зилзила ҳақида маълумот тарқатгани йўқ.